29
Ноя

                 Shu kunga kelib bu mavzu o’zining dolzarbligini va qiymatini yo’qotmay kelgan mavzulardan deb bilaman. Kunlarning birida Buddadan «Hayotimizdagi eng katta qilgan xato ishimiz nimada ?» deb so’ralganda u shunday javob qilgan edi: bizning hayotimizdagi eng katta hayotimiz bizda vaqt bor deb o’ylashimiz. Vaqt bu tekin bir buyum lekin qiymati yo’q boylikdir siz uni boshqara olmaysiz lekin siz ishlata olasiz, siz uni saqlab tura olmaysiz lekin sarflay olasiz lekin qachonki u yo’qolib qolsa siz uni hech qachon qaytara olmaysiz. Insoniyat, olimlar fikricha, o’rtacha 78 yil umr ko’radi. Biz hayotimizning 28.3 yilini uyqu bilan o’tkazamiz va bu o’rtacha umumiy hayotimizning 30% ini yaxshi uxlash uchun kuch sarflashimizni bildiradi. Biz hayotimizning 10.5 yilini ishlash bilan lekin taxminan 50% inson shu ishini tark etish hisi bilan yashaydi. Vaqt va pulni solishtirgan vaqt qimmatliroq, siz ko’p pul topishingiz mumkin, ammo siz ko’p vaqtga egalik qila olmaysiz. Biz hayotimizning 9 yilini televizor va ijtimoiy tarmoqda va qolgan qismini yeb-ichish, sayohat qilish va boshqa kerak bo’lgan ishlar uchun sarflaymiz. Statistikalar shuni ko’rsatib turibdi, hozirgi davrda yoshlar o’rtacha 3.5 yilini o’rganish ilm-olishda o’tkazishadi. Bundan tashqari barcha ishlarni olib tashlaganda bizda yana 9 yil qoladi. Biz uni qanday sarflayapmiz?

                    Natijalarga ko’ra, agar inson har kuni ertalab vaqtli soat 4 da turib o’z ishlarini tartib ila bajargan insonlarning 90% muvaffaqiyatga erishgan bunga ko’ra agar siz har kuni ertalab 4 da tursangiz yoshingiz 40 ga chiqqanda yoshingiz tengdoshlaringiz bilan bir xil bo’lishi mumkin, ammo siz ular 8 soat uxlaganda 6 soat uxlagansiz va natijada siz ulardan roppa-rosa 10 yil ko’p yashagan bo’lasiz. Steve Jobs aytganidek «Sizning vaqtingiz chegaralangan, birovning hayotida yashashni bas qiling». Bu yerda ham yaxshi ham yomon ma’no mujassamlashgan. Yomon tarafi vaqtni uchmoqda, ammo yaxshi tarafi siz uchuvchisiz. Tasavvur qiling, har kuni ertalab turganingizda sizga $86,400 taqdim etiladi va kunning oxirida barchasi g’oyib bo’ladi siz uni ishlatishga ulgurdingizmi yoki yo’q. Ertasi kuni esa sizga yana shuncha pul taqdim etiladi. Aminmanki agar sizga har kuni shuncha pul taqdim etilsa o’ylab ishlatishga harakat qilasiz. Ammo bu holat vaqt masalasiga kelganda doimo teskarisi. Bu soniyalar sizning pullaringizdan ancha kuchli, chunki siz har doim pul topishingiz mumkin, lekin vaqtni emas. Agar siz bir yil qadrini bilmoqchi bo’lsangiz universitetdan yiqilgan talabadan so’rang. Agar siz 1 oy qadrini anglamoqchi bo’lsangiz, homilador ayol qornidagi farzandidan oxirgi oyda ajralganidagi ahvolini ko’z oldingizga keltiring. Agar 1 daqiqa qadrini bilmoqchi bo’lsangiz, farzandi uzoq yurtlarda bo’lgan onadan so’rang. Agar siz millisoniyalar qadrini anglamoqchi bo’lsangiz olimpiada o’yinlarida 2 o’rinda kelgan sportchidan so’rang. Bizga insonlar bizning vaqtimizni sarflayotgandek tuyiladi lekin o’zimiz shunga qarshilik qila olmayotganimizdan esa xabarimiz yo’q. Ba’zida biz o’zimizga kerakli bo’lgan insonlarni yo’qotamiz chunki ularni vaqtlarni qadrlamaymiz va ba’zida biz o’zimizga kerakli inson yo’qolib qolgandan so’ng uning qanchalik qadrli ekanligini anglab yetamiz. Har bir insonda har kuni ertalab uyqudan uyg’onganidan boshlab ongida jang boshlanadi. Har xil ovozlar ba’zi bir ovozlar bizni dangasalikka, orqaga tortishga, hech qanday ish qilmaslikka, bizning potensialni o’ldirish bilan shug’ullansa qolgan ovozlar bizni tepaga tortishga, qobiliyatlarimizni rivojlantirishga, dangasa bo’lmaslikka undaydi va biz qaysi ovozlarni ko’p eshitsak o’shani bajaramiz, o’shani ketidan ketishga harakat qilamiz va bu bizning vaqtimizni qanday sarflashga bo’lgan tanlovdir. Hayot va Vaqt eng yaxshi 2 ustoz buni ko’pgina mashhur shaxslar o’z bitiklarida kitoblarida ta’kidlab o’tishgan, hayot bizga qanday qilib vaqtdan foydalanishni o’rgatsa, vaqt shu hayotning qiymatini qadrlashni o’rgatadi. Uilyam Shekspir o’zining kitoblarida «Vaqt unga hayrihoh bo’lganlar uchun juda sekin, qo’rqqanlar uchun juda tez o’tadi, xafa kishilar uchun juda uzoq va o’yin-kulguga berilganlar uchun juda qisqa va vaqtni sevganlar uchun esa u abadiy» deb ta’kidlagan.

6
Сен

Это содержимое защищено паролем. Для его просмотра введите, пожалуйста, пароль:

Введите пароль для просмотра комментариев. Без рубрики

Аксарият Шимолий Американинг катта қисми жуда совуқ эканини яхши билади. Бу хаоснинг турли кўринишларини  келтириб чиқаради, байрам тантаналарини бекор қилади ва қитъани дунёнинг энг совуқ масканга айлантиради. Bored Panda’да қишки мўъжизаларнинг энг ажойиб ва чиройли суратларидан иборат фотожамланмаси тақдим этилди.

Канададаги «муз асари»

Қор остидаги Нью-Йорк

Қор парчалари

Содиқ мухлислар

Арктикадаги маёқ

Ёнғинга қарши гидротехника

Музлаган Миннеҳаҳа шаршараси

Форсайт парки фавворасининг қишки мўъжизаси

Шимолий авенью пляжи яқинидаги ёлғиз кўрфаздаги муз-қуймоқлар шакллари

Бостон муз устида

20 январдан Детройтда кенг омма учун Шимолий Америка халқаро автосалони (NAIAS) ишлай бошлайди. Аммо унда намойиш қилинадиган бир нечта машина ҳақида ҳозироқ баъзи маълумотлар маълум. Журналистларга кейинги авлоддаги Volkswagen Jetta, янги Mercedes Gelandewagen, Ram ва Chevy Silverado пикаплари, япон концепт-карлари намойиш қилинди. Жумладан, BMW i8’нинг кабриолет кўринишидаги версияси, Ford Mustang Bullitt маслкари тақдим қилинди, Lexus эса марканинг келгуси флагман модели қандай бўлишига ишора қилиб қўйди.

Қуйида Детройтдаги автосалонда кўриш мумкин бўладиган баъзи моделлар тақдим этилган.

Фото: Carlos Osorio/AP

Ford Mustang Bullitt, “Буллит” жангари фильмининг 50 йиллигига бағишланган. Бу фильмда бош қаҳрамон Ford Mustang GT390 машинасида ҳаракатланади.

Фото: Jonathan Ernst/Reuters

Mercedes G-Class тақдимоти

Фото: VW

Volkswagen Jetta

Фото: Brendan McDermid/Reuters

Dodge Ram 1500 Rebel пикапи

Фото: Ford

Ford Edge ST

Фото: Hyundai

Hyundai Veloster

Фото: Jonathan Ernst/Reuters

BMW i8 купеси

Фото: Tony Ding/AP

Toyota FT-4X концепти

Фото: Jeep Cherokee

Jeep Cherokee

Фото: Carlos Osorio/AP

GAC Enverge концепти

Фото: Rebecca Cook/Reuters

Lexus LF-1 Limitless концепти

Фото: Brendan McDermid/Reuters

Nissan Xmotion концепти

Фото: Rebecca Cook/Reuters

Kia Forte

Фото: Jonathan Ernst/Reuters

Infiniti Q Inspiration концепти

Фото: Jose Juarez/AP

Acura RDX прототипи

Фото: Rebecca Cook/Reuters

Toyota Avalon седани

Фото: Rebecca Cook/Reuters

Chevrolet Silverado пикапи

Фото: Jonathan Ernst/Reuters

Lamborghini Urus кроссовери

Фото: Jonathan Ernst/Reuters

Dodge Challenger SRT Widebody Hellcat маслкари

Бу ерларда миллиардлаб долларларга баҳоланувчи қарорлар қабул қилинади. Бу ерларда машиналарни роботларга айлантираётган даҳолар ўтиради. Танишинг — автомобиль концернларининг энг ажойиб 16 штаб -квартираси.

Mazda

Япониянинг энг йирик автомобиль компанияларидан бирининг бош идораси Хиросима яқинидаги кичик Футю қишлоғида жойлашган. Бу энг эски офислардан биридир, бироқ яқинда компания Австралияда ўзининг катта ваколатхонасини очди, у ерда ҳатто бренд  автомобилларининг унча катта бўлмаган экспозицияси ҳам бор.

Mitsubishi Motors

Mitsubishi компаниясининг офиси анча камтарона кўриниш олган, у Токиодаги Минато номли махсус туманда жойлашган. Унинг яқинида рақиби Honda’нинг бош офиси қад кўтарган. Mitsubishi яқинда Renault-Nissan концернининг аҳил оиласига қўшилди, бироқ бу бош офиснинг жойлашувига таъсир қилмаса керак.

Nissan

Nissan штаб-квартираси ҳам Mitsubishi штаб-квартираси каби махсус туманда жойлашган. Фақат унинг номи Ниси ва у Йокагама ҳадудига киради. Бу Nissan компаниясининг ватанидир. Йокагамадаги Nissan заводи 1935 йилда қурилган, бироқ у кўпроқ автомобилсозлик эмас, самолёт қурилишига эътибор қаратган. Компаниянинг янги штаб-квартираси 2009 йилда қад кўтарган. Иншоотнинг умумий майдони 92 минг квадрат метрдан ошади. Бино 22 қаватли.

Volkswagen

Вольсбург шаҳри аслида Volkswagen шарофати билан пайдо бўлган. Концерн фаолияти билан боғлиқ барча ишлар шу ерда амалга оширилади. Вольсбургда завод ва штаб-квартирадан ташқари, компания музейи ва концернга мансуб барча брендларнинг кўргазма павильонлари, шунингдек махсус дилерлик маркази мавжуд.

Lada

Вольсбургдаги каби Тольятти шаҳрининг юраги ҳам автозаводдир. Корхона қурилиши билан собиқ Ставрополь аҳолиси икки баробардан ортиққа кўпайган. Унинг фонида заводни бошқарувчи баланд бино жойлашган — уни шартли равишда штаб-квартира деб атаймиз. Ўз вақтида Канада, Бельгия ва бошқа мамлакатларда Lada эмблемалари бўлган баланд бинолар — тўлақонли хорижий штаб-квартиралар бўлган.

Volvo

Volvo компанияси ҳам ўз «илдизлари»ни қадрлайди — компаниянинг янгиланган штаб-квартираси 90 йил аввалгидек Гетеборгда жойлашган. Шунингдек бу ерда 1927 йилда илк Volvo машинаси чиққан бино ҳам сақланиб қолган. 2010 йилдан буён VolvoCars бўлими Хитойнинг Geely компаниясига тегишли, бироқ бу штаб-квартира жойлашувига ҳеч қандай таъсир қилгани йўқ. Автомобиллар хавфсизлигини яхшилаш ва тадқиқотлар бўлими ҳам шу ерда жойлашган.

Fiat

Суратда кўриб турганингиз тарихга айланиб улгурган. Аввал бу бинода Fiat’нинг бош штаб-квартираси жойлашган бўлган — энди бу 2014 йилда ташкил қилинган  Fiat-Chrysler иттифоқининг штабларидан биридир. У корпорация ривожи ва Fiat тижорат техникасининг Европа бўлими учун жавобгар. Унинг орқасида эса Fiat Lingotto’нинг собиқ  биноси жойлашган.

Chrysler

Европада Fiat Chrysler Automobiles (FCA) штаб-квартираси бўлса, Америкада ҳам бўлиши керак — Мичигандаги Chrysler комплекси бунинг яққол далилидир. Альянс Лондонда рўйхатдан ўтган бўлса-да, бутун иттифоқнинг штаб-квартираси Амстердамда жойлашган.

Ford

Ford ҳеч қачон штаб-квартиралар борасида етишмовчиликни ҳис қилмаган (Европа, Америка, Австралиядаги штаб-квартираларнинг ҳар бири алоҳида тарих), бироқ асосий штаб Дирборн (Мичиган штати)да жойлашган, компаниянинг энг эски заводи ҳам ўша ерда. Бино ёнида Ford тадқиқот лабороторияси мавжуд. Ҳаммаси эса Ҳенри Форднинг шу ерлардан уй сотиб олишидан бошланган.

Bentley

Компаниянинг Крюдаги штаб-квартирасига киравериш шундай кўриниш олган. Барча автомобиллар шу ернинг ўзида йиғилади. Bentley сайёрамизнинг турли бурчакларида тўққиз йирик офисга эга, уларнинг ҳар бирида мижозлар истаги ўрганилади.

Aston Martin

Aston Martin’нинг Гейдондаги штаб-квартираси XXI аср фортига ўхшайди — кичик деразалар, қалин деворлар ва сув ҳавзалари. Компания вакилларининг сўзларига кўра, бу бино сифати, визуал жиҳатдан оддийлиги ва эстетикаси билан Aston Martin автомобиллари қадриятларини ўзида жамлаган.

 

Mercedes-Benz

Эҳтимол, шу ўринда Daimler биносини ёдга олиш ўринли бўлар, бироқ Mercedes-Benz’нинг Штутгарддаги биносини қадрини туширмай қўя қолайлик, зеро у меъморчилик жиҳатидан анча салобатли. Бу компания биноси ҳам завод ва музей биноси яқинида жойлашган. Шунингдек Готтлиб Даймлер стадиони ҳам яқин орада жойлашган.

General Motors

Детройтдаги тушкун кайфиятга қарамай, General Motors (GM) компаниясининг штаб-квартираси Реннесанс марказидаги жойини ўзгартирмаган. Модерн услубидаги ажойиб бино 1977 йилда қурилган ва ўшандан буён GM уни тарк этгани йўқ. Бино эндигина қад кўтарган вақтда штатдаги энг баланд иншоот ҳисобланган. Томдан Coach Insignia ресторани жой олган.

BMW

Афтидан дунёдаги энг машҳур штаб-квартира бўлса керак — 1973 йилда очилган BMW-Vierzylinder 22 қаватдан иборат бўлган. 101 метр баландликка эга бино ҳануз Мюнхендаги энг баланд бинолардан бирилигича қолмоқда. У ерда мингдан зиёд ходим фаолият юритади. Ёрқин кўринишга эга бу иншоот бир неча марта фильмларда намоён бўлган.

Pagani

Ҳозирда Pagani компанияси янги завод ва янги штаб-квартирага кўчиб ўтган, бироқ биз бари нимадан бошланганини унутмаймиз — қалин буталар билан ўралган кичик бинодан. Унинг холлида Горацио Поганининг ажойиб музейи ҳамда қулай дўкон жойлашган. Умид қиламизки, компания янги жойда ўзининг эски анъанасига содиқ қолган — унинг моҳияти шундан иборатки, агар сиз бу ерга расмий ташриф билан борсангиз, бинонинг юқори қисмида албатта ўз байроғингизни кўрасиз.

Bugatti

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, Bugatti моделлари суратга олинувчи фондаги бино қайси? Жавоб оддий: бу — француз компаниясининг Мольшейм яқинидаги штаб-квартираси. Бу ерга бегоналарнинг кириши қатъиян ман этилади. Штаб-квартира учун бундай ноанъанавий танловнинг жавоби ҳам оддий — бу бино узоқ йиллар Этторе Бугаттининг меҳмонлар уйи сифатида хизмат қилган. kun.uz

Ушбу концепт IKEA томонидан IDEO London дизайнерлик фирмаси ва «2025 йилда бизнинг таомга нисбатан муносабатимизга таъсир кўрсатувчи ижтимоий, технологик ва демографик омиллар йўналишида таҳсил олувчи талабалар» билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Название

1. 2025 йилга хуш келибсиз. Замонавий ошхона мана шундай кўринишга эга бўлади.

Фото: IDEO London

2. Сифати бузилишига оз қолган помидорни нима қилишни билмаяпсизми? Тезкор ва енгил рецептга эга бўлиш учун бу помидорни стол устига қўйинг. Бундай ҳолатда мақсад — озиқ-овқат чиқиндиларини камайтириш.

3. Рецепт стол устида кўрсатилади, шундай экан, iPad’ни диванда қолдиришингиз мумкин.

4. Кичик квартиралар аҳолиси учун стол плита ўрнини босадиган бўлади. Унда яширин индукцион хусусиятлар  маҳсулотларни кастрюль ва товаларнинг ичидан иситади, ошхона жиҳози ташқарисидан эмас. Шу туфайли келгусида  столдан ҳам ишлаш, ҳам овқат тайёрлаш, ҳам овқатланиш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин.

5. Келажак буфети музлатилган маҳсулотларни кўз остида сақлаш имконини беради. Шу тариқа сиз ҳадеб музлатгич эшигини очиш заруратидан халос бўласиз.

Фото: IDEO London

6. Маҳсулотлар шаффоф контейнерларда сақланади, уларнинг ички ҳароратини токчаларга ўрнатилган индукцион музлатиш технологиялари ёрдамида назорат қилиш мумкин.

Фото: IDEO London

7. Ушбу балиқ бўлаги «Цельсий бўйича 2 даража» ёзувли контейнер ичига жойланган. Токча сиз балиқли таом тайёрлашга қарор қилмагунингизга қадар шу ҳароратни қўллаб-қувватлайди.

Фото: IDEO London

8. Сув таъминоти тизими сувдан фойдаланишда янада масъулиятли ёндашувни таклиф қилади. У икки раковинага эга: канализацияга оқиб кетувчи ифлосланган «қора сув» учун ва идиш ювадиган машина ёки ўсимликларга сув қуйишда такроран фойдаланилувчи «кулранг сув» учун.

Фото: IDEO London

9. Махсус утилизация тизими бизни нималарни ташлаётганимизни кузатишга мажбур қилади. Қўлда сараланган чиқинди прессланади, муҳрланади ва қадоқланади.